
Уругвайлик ҳимоячи Рональд Араухо энди 'Барселона' учун ўйнамайди, деб ишонади испан журналисти Хунма Кастаньо. Бу фикрни у El Tertulion футбол телемарафони давомида билдирди.
'Араухо вазияти кўринишидан кўра анча оғир. Мен унинг умуман 'Барселона' сафида яна майдонга тушишига ишонмайман', деди Кастаньо.
Эслатиб ўтамиз, уругвайлик футболчи охирги пайтларда сабабсиз қўпол хатоларга йўл қўяётгани ва жамоасини хавфли ҳолатларга солиб қўяётгани ҳақида гапириб ўтди. Рональд Араухо психологик муаммолар туфайли мазкур мавсумнинг муҳим қисмларида ўйнашга имкони йўқлигини маълум қилган эди.
Араухо 2018 йилда 'Барселона' сафида ўйнашни бошлаган. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.