date

Яго Аспас Ла Лигадаги 400-ўйинини нишонлади


Ўтган турда Испания чемпионати доирасида "Сельта" клуби катта муваффақиятга эришди. Виго клуби Мадридда "Реал" устидан сафарда ғалаба қозонди.

"Сельта"нинг тажрибали футболчиси Яго Аспас ўйиннинг сўнгида майдонга тушди ва бу орқали Испания чемпионатидаги 400-ўйинини "Реал" устидан ғалаба билан нишонлади. Аспас ўзининг Ла Лигадаги дебют учрашувини 2012-йилнинг 18-августида ўтказган.

Ўшанда "Сельта" "Малага"га қарши ўйнаб, 0:1 ҳисобида мағлуб бўлган эди. Бир ойдан сўнг у Ла Лигадаги илк голини киритди.

2025-йил октябр ойида эса Аспас "Сельта" тарихидаги энг кўп ўйин ўтказган футболчига айланди.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Яго Аспас Ла Лигадаги 400-ўйинини нишонлади