date

Жюль Кунде Чемпионлар Лигасида дубль қайд этди


Барселона ҳимоячиси Жюль Кунде УЕФА Чемпионлар Лигаси доирасида ўтказилган Айнтрахт Франкфуртга қарши учрашувда дубль қайд этди. Учрашув дастлабки бўлимида каталонияликлар мағлубиятга учраётган эди, бироқ иккинчи бўлимда франциялик футболчи ўз жамоасига ғалаба келтирди.

Кунде 50-дақиқада ҳисобни тенглаштирди ва уч дақиқа ўтиб, яна бир гол уриб, Барселонага ғалаба келтирди. Учрашув натижаси 2:1 бўлди.

"Тўғрисини айтсам, Кундедан бундай натижа кутмаган эдим. Унинг мотивацияси бугун жамоамизга жуда катта ёрдам берди", – дейди бош мураббий Флик ўйин якунлари бўйича берган интервьюсида.

Маълумотларга кўра, Жюль Кунде Барселона сафида жами 162 учрашувда 10 та гол уришга эришган. У илгари ҳеч қачон бир ўйинда иккита гол урмаган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Жюль Кунде Чемпионлар Лигасида дубль қайд этди