date

Энсо Мареска «Челси» ҳолатини баҳолади

Энсо Мареска «Челси» ҳолатини баҳолади
«Челси» бош мураббийи Энсо Мареска Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичидаги жамоасининг ҳолати ҳақида ўз фикрларини билдирди. Ўтган сешанба куни «кўклар» сафарда «Аталанта»га 1:2 ҳисобида мағлуб бўлиб, энг яхши саккизликдан тушиб кетди.

Лондон клуби ҳозирда 10 очко билан 11-ўринни эгаллаб турибди. Бу кўрсаткич жамоанинг гуруҳ босқичидаги олти ўйиндан кейинги натижасидир.

«Кўриниб турибдики, қолган иккала ўйинда ғалабага эришишимиз керак. 16 очко бизни энг яхши саккизликка олиб чиқиши мумкин, аммо бунга ишончим комил эмас.

1/8 финал учун тўғридан-тўғри йўлланмани қўлга киритиш учун яна олти очко тўплаш лозим», – деди Мареска. Бу сўзларни журналист Бобби Винсент келтирган.

Эслатиб ўтамиз, Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида биринчи саккизта жамоа тўғридан-тўғри 1/8 финалга йўл олади. Кейинги 16 жамоа эса плей-оффнинг дастлабки босқичида ўзаро баҳслашади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Энсо Мареска «Челси» ҳолатини баҳолади