date

Астон Вилла 19 ёшли бразилиялик учун таклиф берди

Астон Вилла 19 ёшли бразилиялик учун таклиф берди
Бразилиянинг "Гремио" клуби ҳужумкор ярим ҳимоячиси Эдуард Алиссон фаолиятини Англия Премер-лигасида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Bolavip Brasil хабар берди.

Манбага кўра, "Астон Вилла" 19 ёшли футболчини сотиб олиш учун расмий таклиф йўллаган. Трансфер қиймати 12 миллион еврони ташкил қилиши кутилмоқда.

Таъкидлаш жоиз, ёзги трансфер ойнасида Алиссонни Москванинг ЦСКА ва "Динамо" клублари харид қилишни хоҳлашган эди. 2023-йилги мавсумда Алиссон барча мусобақаларда 43 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 5 та голли узатма амалга оширди.

Унинг "Гремио" билан амалдаги шартномаси 2029-йилгача мўлжалланган. Transfermarkt портали футболчининг бозор қийматини 5 миллион евро деб баҳолаган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Астон Вилла 19 ёшли бразилиялик учун таклиф берди