date

Спалетти Жонатан Девидни танқид қилди

Спалетти Жонатан Девидни танқид қилди
Туриннинг "Ювентус" жамоаси бош мураббийи Лучано Спалетти канадалик ҳужумчи Жонатан Девид ҳақида ўз фикрларини билдирди. У футболчининг барқарор ўйин кўрсатиши зарурлигини таъкидлади.

"У ўз қийматини исботлаш учун 4-5 ўйин кетма-кет ўйнаши керакми? Ҳар бир машғулотда ўзини кўрсатиши лозим.

Мен унга 10 дақиқа вақт бераман. Агар муваффақиятли ўйнаса, кейинги сафар 45 дақиқа бераман ва шундай давом этади.

Бу бир машғулотда яхши, иккинчисида эса ёмон ўйнаш билан бўлмайди. Менга барқарорлик керак.

Буни аниқ ёзиб олинглар", – деди Спалетти журналист Николо Скира билан суҳбатда. 25 ёшли Жонатан Девид жорий мавсумда барча турнирларда 19 та ўйинда майдонга тушиб, иккита гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Спалетти Жонатан Девидни танқид қилди