
Барселона ярим ҳимоячиси Педри Франкфуртнинг Айнтрахт жамоасига қарши ўйиндаги ғалаба ҳақида фикр билдирди. Жамоа дастлабки бўлимда мағлубиятга учраган бўлса-да, иккинчи бўлимда Жюль Кунде томонидан киритилган икки гол эвазига 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Педри бу ҳақда шундай деди: 'Биз ўзимизни тиклаб, уч очкони қўлга киритдик, лекин ўйин жуда қийин бўлди. Биринчи бўлимда Айнтрахт жуда ихчам ўйнади.
Танаффус пайтида биз керакли ўзгаришларни амалга оширдик ва бу ўз самарасини берди. Рақиб охирги чизиқда олти ўйинчи билан ҳимояланди ва бу бизни ҳайратда қолдирди.
Бундай ҳимояга қарши ўйнаш қийин, аммо биз ечимни топдик. Кунде учун жуда хурсандман – у кўп меҳнат қилди ва бу голлар унга фойда келтиради.' Кейинги турда Барселона Праганинг Славия жамоасига қарши майдонга тушади.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.