Аҳмед Элмўҳамади Каррагернинг Салоҳ ҳақидаги сўзларига жавоб берди

Миср терма жамоасининг собиқ футболчиси Аҳмед Элмўҳамади ўз ватандоши Муҳаммад Салоҳни қўллаб-қувватлаш мақсадида баёнот берди. 33 ёшли "Ливерпул" ҳужумчиси клуб билан келишмовчиликка учраб, кескин интервью бериб ўз норозилигини билдирган эди.
Шундан сўнг, "Ливерпул"нинг собиқ футболчиси Жейми Каррагер унинг хатти-ҳаракатларини танқид қилиб, уни шармандали деб атади. Элмўҳамади бу танқидларга жавобан қуйидаги фикрларни билдирди: "Жейми, сен ўзинг шарманда бўлдинг.
Муҳим эмас, Роналдунинг сени менсимагани, Мессининг сени танқид қилгани ёки Моуриньюнинг сени Премьер-лигадаги энг яхши минг ҳимоячига киритмагани. Муҳаммад Салоҳ ўзининг меҳнати ва ажойиб ўйини билан ҳаммасига эришди.
У йиллар давомида Миср терма жамоасини ўз кучида ушлаб келди ва бу муваффақиятларга ҳақли равишда эришди." Маълум қилинишича, Муҳаммад Салоҳ "Интер"га қарши Чемпионлар Лигаси ўйинида "Ливерпул"нинг қайдномасига киритилмаган.