date

Ёш футболчи Диоманде Европа грандлари диққат марказида

Ёш футболчи Диоманде Европа грандлари диққат марказида
19 ёшли "РБ Лейпциг" клуби вингери Ян Диоманде Европанинг энг кучли клублари эътиборини тортди. Журналист Экрем Конур хабарига кўра, "Ливерпуль" ва "Манчестер Сити" футболчининг ўсишини яқиндан кузатмоқда.

Шунингдек, "Арсенал", "Челси", "Бавария", "ПСЖ", "Барселона" ва Мадриднинг "Реал" клублари ҳам Диомандега қизиқиш билдирмоқда. Ўтган ҳафтада Диоманде "Айнтрахт" дарвозасига хет-трик қайд этди.

Германия чемпионатининг 13-турида "РБ Лейпциг" 6:0 ҳисобида ғалаба қозонди ва Диоманде Бундеслигада 1965 йилдан буён энг ёш хет-трик муаллифи бўлди. Ушбу мавсумда ҳужумчи барча мусобақаларда 15 ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол урди ва 4 та голли узатма амалга оширди.

Трансфермаркт мутахассислари Кот-д'Ивуар футболчисининг нархини 20 миллион евро деб баҳоламоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Ёш футболчи Диоманде Европа грандлари диққат марказида