
Реал Мадрид ўз таркибини кучайтириш режасини давом эттирмоқда. Куз охирида Мадриднинг суперклуби "Ливерпул"нинг ҳимоячиси Ибраима Конатени сотиб олиш вариантидан воз кечгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Бироқ Transfer News Live манбасининг Defensa Centralга таянган ҳолдаги маълумотларига кўра, Эдер Милитаонинг жиддий жароҳат олганидан сўнг "Реал" яна Конатени таркибга қўшиш эҳтимолини кўриб чиқмоқда. Милитао ҳафта охирида жароҳат олган ва унинг апрель ойигача сафга қайтмаслиги кутилмоқда.
Яқинда эса Конатени қишки трансфер ойнасида 17 миллион еврога сотиб олиш мумкинлиги ҳақида миш-мишлар пайдо бўлди. "Ливерпул"нинг 26 ёшли футболчиси амалдаги шартномаси якунланиб бораётганлиги сабабли арзон нархда сотилиши мумкин.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.