date

Саудия клублари Салоҳни қабул қилишга тайёр

Саудия клублари Салоҳни қабул қилишга тайёр
Саудия Арабистонида "Ливерпул" ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳнинг маҳаллий клублардан бирига ўтиши илиқ кутиб олинади. Бироқ трансфер борасидаги музокараларни "Ливерпул" ва футболчи билан бевосита клублар ўтказиши керак.

Саудия Про-лигаси бош директори Умар Муғарбалнинг сўзларига кўра, лига бу жараёнга аралашмайди. Аввалроқ Салоҳга бешта саудия клуби, жумладан Криштиану Роналду фаолият олиб бораётган "Ал-Наср" ҳам қизиқиш билдираётгани ҳақида хабар берилган эди.

Шунингдек, Салоҳ "Ливерпул" бош мураббийи Арне Слот билан келишмовчиликка учрагани ва "Интер"га қарши Чемпионлар Лигаси учрашуви учун қайдномадан чиқарилгани маълум қилинган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Саудия клублари Салоҳни қабул қилишга тайёр