date

Жавоҳир Синдаров Бразилиядаги тўққиз ёшгача бўлган болалар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ғолибликни қўлга киритди

Жавоҳир Синдаров Бразилиядаги тўққиз ёшгача бўлган болалар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ғолибликни қўлга киритди

Бразилиянинг Жуис-ди-Фора шаҳрида бўлиб ўтаётган мактаб ўқувчилар ўртасидаги шахмат бўйича Жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик Жавоҳир Синдоров чемпионликни қўлга киритди. Бу ҳақида «12news.uz»га асосланиб «Kun.uz» хабар бермоқда.

9 турда Қозоғистон вакили Ансат Абилмансуров билан дуранг ўйнаган Жавоҳир 8,5 очко тўплаб, тўққиз ёшгача бўлган болалар ўртасидаги мусобақада биринчи ўринни эгаллади.

Унинг укаси Исломбек Синдоров эса етти ёшгача бўлган болалар мусобақасининг сўнгги турида россиялик Николай Соловьев устидан ғалаба қозониб, 7,5 очко билан учинчи ўринни эгаллади. Исломбек биринчи ва иккинчи ўрин соҳиблари билан бир ҳил очко тўплаган ҳолда, қўшимча кўрсаткичлар бўйича учинчи ўринни эгаллади.

Фото: Kun
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Жавоҳир Синдаров Бразилиядаги тўққиз ёшгача бўлган болалар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ғолибликни қўлга киритди