
Таниқли бразилиялик собиқ футболчи Ривалдо Хаби Алонсо ҳақида фикр билдирди. Унга кўра, Алонсо "Реал Мадрид"ни тарк этиши мумкинлиги ҳақида миш-мишлар тарқалмоқда.
"Мен Хаби Алонсонинг "Реал"да қолишини умид қиламан. У ажойиб мураббий ва Германияда яхши иш олиб борди.
Аммо агар у кетишга қарор қилса, "Ливерпул"га ўтиш яхши танлов бўлади. У бу клубни яхши билади, у ерда ўйнаган ва бу кўп нарсани осонлаштиради.
У бир топ-клубдан иккинчи топ-клубга ўтиши мумкин. Умуман олганда, мен Алонсонинг "Реал"да қолишини ва ўз сифати билан барчани ишонтиришини хоҳлайман.
Бунинг учун унга жамоанинг қўллаб-қувватлови керак", – дея Ривалдонинг сўзларини келтиради One Football. Хаби Алонсо "Реал Мадрид"ни ёз фаслидан бери бошқариб келмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.