date

Ривалдо Алонсо муаммолари ҳақида фикр билдирди


Собиқ "Барселона" футболчиси Ривалдо Мадриднинг "Реал" клуби атрофидаги вазият ҳақида ўз фикрларини билдирди. Унинг сўзларига кўра, ҳозирда "Реал" футболчилари ва бош мураббий Хаби Алонсо ўртасида муайян муаммолар мавжуд.

Ривалдо таъкидлашича, Алонсо футболчилар, хусусан, юлдузлар – Винисиус Жуниор ва Килиан Мбаппе билан яқин муносабатларни мустаҳкамлаши керак. Уларнинг ишончини қозониш ва жамоа ичидаги мувозанатни сақлаш муҳим.

Мураббийнинг ҳаддан ташқари авторитар бўлиши футболчиларнинг норозилигига сабаб бўлиши мумкин. Ривалдонинг фикрича, "Реал"даги ҳозирги муҳит яхши эмас.

Алонсо жамоанинг асосий ўйинчиларини ўз томонига жалб этиши лозим, бу эса Пеп Гвардиола каби мураббийларда яхши чиқади. У футболчилар билан мулоқотда эҳтиёт бўлиши, кичик можаролардан қочиши ва ўйинчиларни ортиқча ўзгартирмаслиги керак.

Негаки, ёмон муҳит ўйинчиларнинг кетиш истагини оширади, масалан, Винисиуснинг клубни тарк этиши ҳақидаги миш-мишлар бундан далолат беради. Ривалдо жамоада очиқ мулоқот етишмаслигини таъкидлади.

Шунингдек, "Реал" чоршанба куни Чемпионлар лигаси доирасида "Манчестер Сити"га қарши ўйин ўтказишини эслатиб ўтган.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Ривалдо Алонсо муаммолари ҳақида фикр билдирди