date

Каррагер Салоҳдан танқидли баёноти учун расман узр сўради

Каррагер Салоҳдан танқидли баёноти учун расман узр сўради

Сўнгги кунларда “Ливерпул” атрофида муҳокама марказида турган асосий мавзу – Муҳаммад Салоҳ ва унинг клубдан норозилик ифодалари бўлди. Малумки, мисрлик суперҳужумчи кетма-кет учта беллашувда асосий таркибдан жой ололмаганидан сўнг, жамоани омма олдида танқид қилган эди. У ўз баёнотида шундай деганди:
“Бу ҳол менга қаттиқ таъсир қиляпти. Мен АПЛда титул ютганман, бу авлодда энг кўп гол уряпман. Нима учун бу жараён шундай адолатсиз якунланиши керак?”

Шундан сўнг “қизиллар”нинг собиқ ҳимоячиси, клуб афсоналаридан бири Жейми Каррагер уни кескин танқид қилиб чиқди. Каррагер ўз фикрида Салоҳга ва унинг агентларига қатор эслатмалар ҳам берди:
“Мен унга “Ливерпул”га келмасидан олдин “Челси”да омадсизликка учраган футболчи бўлганини айтардим. У клубга қўшилгунча катта юлдуз эмасди. Миср билан ҳам йирик соврин олмаган”, — деганди у.

Бироқ вазият тез орада янги йўналиш олди. Каррагер ўзининг бироз қаттиқ баёнотлари ҳақида ўйлаб кўргач, Салоҳдан омма олдида расман узр сўради. CBS Sports эфирида у бундай деди:
“Мо, сени ранжитган бўлсам, кўнгилдан узр сўрайман. Мен сени “Ливерпул” таркибидаги муҳим ва юракдан ҳурмат қиладиган футболчи деб биламан. Фақатгина майдондан ташқарида ўзингни кўпроқ тўғри тутишингни истаганман”, — дея муносабат билдирди Каррагер.

Бу воқеа “Ливерпул” атрофидаги ички кайфият ва жамоа ичидаги муносабатлар ҳақида яна бир бор турли саволларни кўтарди. Бироқ ҳар икки тарафнинг очиқ мулоқоти вазиятни юмшатиб, мухлислар учун ҳам тинчлик ҳиссини қайтарди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Каррагер Салоҳдан танқидли баёноти учун расман узр сўради