date

Наполи Коби Майну билан қизиқишаётганини тасдиқлади


Наполи спорт директори Жованни Манна Манчестер Юнайтед ярим ҳимоячиси Коби Майну билан боғлиқ трансфер миш-мишларига муносабат билдирди. 20 ёшли англиялик футболчи ҳозирда "қизил иблислар"нинг асосий таркибига кира олмаяпти ва шу сабабли қишки трансфер ойнасида ижара асосида бошқа жамоага ўтишни режалаштирмоқда.

Ёш ва истиқболли футболчининг асосий даъвогарларидан бири айнан Наполи ҳисобланмоқда. Жованни Манна бу борада шундай деди: "Майну бизнинг клубимиз билан ёздан бери боғланиб келмоқда, бу асосан унинг ёши ва салоҳияти билан боғлиқ.

Ҳозир таркибимизда кўплаб жароҳатланган футболчилар бор, аммо улар эртами-кечми сафга қайтиб, формаларини тиклайдилар. Биз ҳар бир қарорни яхшилаб ўйлаб чиқишимиз керак.

Вазият қандай ривожланишини кузатамиз." Transfermarkt портали Коби Майнунинг нархини 40 миллион евро деб баҳоламоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Наполи Коби Майну билан қизиқишаётганини тасдиқлади