date

ЕЧЛнинг сўнгги тури кутилмаган натижалар ва драмаларга бой бўлди

ЕЧЛнинг сўнгги тури кутилмаган натижалар ва драмаларга бой бўлди

Европа Чемпионлар лигасида 6-тур баҳслари ниҳоясига етди ва мухлислар яна бир маротаба ҳаяжон, кутилмаган бурилишлар ҳамда аниқ интригага тўла кечани томоша қилишди. Турнинг энг катта сенсацияси — албатта Мадридда рўй берди.

“Реал” кутилмаган мағлубиятга учради

Сантьяго Бернабеу майдонида “Манчестер Сити” меҳмон сифатида майдонга чиқиб, 2:1 ҳисобида ғалабага эришди. Испанияликлар тайм бошида Родриго орқали ҳисобни очишган бўлса-да, Пеп Гвардиола шогирдлари жавобни узоқ куттирмади.

35-дақиқада О’Райли, 43-дақиқада эса Эрлинг Ҳоланд пенальтидан аниқ зарба бериш орқали вазиятни тубдан ўзгартирди. “Реал” иккинчи бўлимда бир неча хавфли ҳужум уюштиргани билан, ҳисобни тенглаштира олмади.

Реал — Манчестер Сити 1:2
Голлар: Родриго 28 – О’Райли 35, Ҳоланд 43 пен.
Реал – Куртуа, Асенсио (Эндрик, 79), Рюдигер, Каррерас, Чуамени, Валверде, Беллингҳэм, Себаллос (Диас, 67), Родриго, Гонсало (Гулер, 58), Винисиус.
Манчестер Сити – Доннарумма, Нунес, Диаш, Гвардиол, О'Райли, Гонсалес, Шерки (Савино, 70), Фоден (Рейндерс, 70), Силва, Ҳоланд (Мармуш, 70), Доку (Аке, 88).
Огоҳлантиришлар: Рюдигер 43,Родриго 87, Каррерас 88 – Фоден 11, О’Райли 76, Гвардиола 82, Силва 90.

“ПСЖ” ва “Атлетик” дуэли – голсиз, аммо кескин

Испанияда кечган “Атлетик” — “ПСЖ” баҳси голсиз якунланди. Ҳар икки жамоа бир неча маротаба вазият яратишга уринди, аммо аниқлик етишмади. Франция клуби ярим мудофаада ишончли ўйин кўрсатди, аммо ҳужумда етарлича кучли финишни намойиш қила олмади.

Атлетик — ПСЖ 0:0
Атлетик – Симон, Вивиан, Беренгер, Сансет, Нико Уильямс, Гурусета (Гомес, 62), Аресо (Горосабел, 73), де Галаррета (Весга, 78), Берчиче, Хаурегисар (Рего, 73), Бойро.
ПСЖ – Сафонов, Заир-Эмери, Маркинос (Забарний, 46), Пачо, Мендеш, Витиня, Невеш, Руис, Маюлу (Дуэ, 62), Барколя (Рамуш, 78), Кварацхелия.
Огоҳлантиришлар: Ҳаурегисар 27, Беренгуэр 48, Гомес 90+3 – Заир-Эмери 30.

“Арсенал” кучини намойиш қилди — “Брюгге”га йирик ҳисоб

Лондоннинг “Арсенал”и бутунлай ҳукмронлик қилган ўйинда “Брюгге” дарвозасини 0:3 ҳисобида ишғол қилди. Мадуэке ҳайратомуз дубль қайд этиб, жамоасига муҳим очколарни таъминлади. Мартинелли эса беллашувни ўз голи билан мустаҳкамлади.

Брюгге — Арсенал 0:3
Голлар: Мадуэке 25, 47, Мартинелли 56
Брюгге —Миноле, Сейс (Саббе, 74), Сике, Ордонес, Мехеле, Станкович, Онедика (Ветлесен, 74), Форбс (Дякон, 83), Ванакен, Тзолис, Тресолди (Фуро, 67).
Арсенал – Райя, Уайт (Салмон, 83), Норгард, Инкапие (Калафиори, 63), Люис-Скелли, Субименди, Мерино, Эдегор (Нванери, 72), Мадуэке (Сака, 71), Мартинелли, Гокереш (Жезус, 62).
Огоҳлантиришлар: Норгард 65, Уайт 68.

“Ювентус” ишончли ғалаба билан плей-оффга яқинлашди

Туринда ўтган баҳсда Италия гиганти кипрлик “Пафос”ни 2:0 ҳисобида енгди. Маккенни ва Дэвиднинг аниқ зарбалари “Юве”ни рақибдан устун қўйди. Жамоа ҳимояда ҳам мустаҳкам ва интизомли ўйин кўрсатди.

Ювентус — Пафос 2:0
Голлар: Маккенни 67, Дэвид 73
Ювентус – Ди Грегорио, Калулу, Келли, Копмейнерс, Локателли (Опенда, 60), Миретти (Тюрам, 74), Камбязо, Маккенни, Жегрова (Консейсау, 46), Йилдиз (Кабал, 84), Дэвид (Адзич, 74).
Пафос –Михаил, Давид Луиз, Люккассен, Голдар (Пилеас, 78), Бруну, Шунич, Пепе, Оршич (Жажа, 78), Коррейра (Ланга, 89), Драгомир, Андерсон Силва (Кина, 62).
Огоҳлантиришлар: Локателли 55 - Шунич 45.

“Бенфика” ўз майдонида “Наполи”ни тиз чўктирди

Португалиядаги қарама-қаршиликда “Бенфика” жавобсиз икки гол урди. Риос ва Баррейрунинг аниқ зарбалари “Наполи”ни шок ҳолатда қолдирди. Меҳмонлар бир неча имкониятга эга бўлишди, бироқ улардан фойдалана олмадилар.

Бенфика — Наполи 2:0
Голлар: Риос 20, Баррейру 49
Бенфика —Трубин, Дедич, Араухо, Отаменди, Дал, Риос, Барренечеа, Эурснес (Фрайтес, 90+4), Баррейру (Нету, 90+5), Судаков (Силва, 76), Иванович (Павлидис, 76).
Наполи –Милинкович-Савич, Ди Лоренцо, Буонжорно (Жуан Жезус, 59), Бекема (Политано, 46), Раҳмани, Оливейра (Спинаццола, 46), Мактоминей, Элмаз (Вергара, 81), Нерес, Ланг (Лукка, 74), Ҳойлунд.
Огоҳлантиришлар: Дедич 78 - Ланг 52, Вергара 87.

“Байер” — “Нюкасл” дуэлида триллер

Шу турдаги энг драматик баҳс — Леверкузенда кечган 2:2 ҳисобидаги ўйин бўлди. Англияликлар пенальти ва Милейнинг голи орқали ҳисобни ўз томонига олганди, аммо 88-дақиқада Грималдо Германия клубини мағлубиятданг қутқарди. Охирги дақиқалардаги босим ўйинга яна ранг бағишлади.

Байер — Нюкасл 2:2
Голлар: Гимараэс 13 автогол, Грималдо 88 – Гордон 51 пен, Милей 74
Байер – Флеккен, Куанса, Андрих, Тилман (Эчеверри, 85), Тапсоба, Артур (Баде, 90), Шик (Кофане, 46), Поку (Телла, 71), Грималдо, Гарсия, Маза.
Нюкасл – Рамсдейл, Ҳолл, Берн, Тшау, Ливраменто, Жоэлинтон (Милей, 60), Тонали, Гордон (Рэмзи, 90+3), Барнс (Мерфи, 78), Гимараэс, Волтемаде (Висса, 90+3).
Огоҳлантиришлар: Поку 47, Гарсия 50 - Тшау 21, Рамсдэйл 82.

Дортмундда — яна дуранг, яна жанговар руҳ

“Боруссия Дортмунд” Норвегиянинг “Будё Глимт” клубига қарши 2:2 ҳисобида ўйинни якунлади. Брандтнинг дубли немисларга ғалаба бериш учун етарли бўлмади — рақиб томонидан Алеесами ва Хауге турли пайтларда жавоб қайтариб, бир очкони сақлаб қолишди.

Боруссия Д — Будё Глимт 2:2
Голлар: Брандт 18, 51 – Алеесами 42, Хауге 75
Боруссия Д – Кобел, Коуто (Риерсон, 76), Антон (Свенссон, 33), Шлоттербек, Бенсебаини, Беллингҳэм, Нмеча, Брандт, Байер (Адейеми, 67), Силва (Гирасси, 67), Анселимо (Жан, 76).
Будё Глимт – Хайкин, Севолд, Бертуфт, Беркан, Эвен, Алеесами, Берг, Фет, Бломберг, Хег, Хауге.
Огоҳлантириш: Адейеми 90+5.

Умумий жадвал:

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » ЕЧЛнинг сўнгги тури кутилмаган натижалар ва драмаларга бой бўлди