
Мадриднинг "Реал" клуби "Манчестер Сити"га қарши ўйинда "Сантьяго Бернабеу" стадионида 1:2 ҳисобига мағлуб бўлди. Ўйин тугаганидан кейин стадиондан мухлисларнинг норозилик овозлари эшитилди.
Ла Лига гранд клуби ўйиннинг 28-дақиқасида Родриго орқали ҳисобни очди, аммо меҳмонлар тез орада жавоб қайтаришди ва танаффусга қадар олдинга чиқиб олишди. Иккинчи бўлимда "Реал" муҳим гол ура олмади ва ўйинни мағлубият билан якунлади.
Ўйиндан сўнг "Реал" бош мураббийи Хаби Алонсо бундай вазиятга муносабат билдирди: "Бу нормал ҳолат. Ҳеч қандай янгилик эмас – ютқазганингизда шундай бўлади.
Бошқа пайтларда мухлислар бизни қўллаб-қувватлаб келишган". Сўнгги саккизта ўйинда мадридликлар атиги икки марта ғалаба қозона олишди.
Якшанба куни Алонсо жамоаси Ла Лигада "Алавес"га қарши ўйин ўтказади. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.