date

Гвардиола "Реал" устидан қўлга киритилган 2:1 ҳисобидаги ғалабани изоҳлади

Гвардиола "Реал" устидан қўлга киритилган 2:1 ҳисобидаги ғалабани изоҳлади

"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола Мадриддаги муҳим 2:1 ҳисобидаги ғалабадан кейин жамоа ўйини ҳақида фикр билдирди.

Гвардиоланинг айтишича, унинг жамоаси янада кучли ўйнашга қодир эди, чунки бу стадионда майдонга тушиш ҳамиша оғир бўлади. Унинг таъкидига кўра, беш-олти футболчи биринчи марта шу аренани ҳис қилди ва бу ғалабани янада қимматли қилади.

У шундай деди:

"Очколар жуда муҳим. Ҳозир ҳисобимизда 13 очко бор ва биринчи саккизликка кириш ўз қўлимизда. "Байер" билан оғир ўйиндан кейин бу ерда ғалаба қозониш осон иш эмасди".

"Реал"нинг тактикаси кутилганидек бўлмади

Гвардиола рақибнинг ўйин услуби режага мос келмаганини ҳам таъкидлади:

"Ўйинни хато билан бошладик. Мен "Реал"ни юқори прессинг қилади деб ўйлагандим, аммо улар пастдан ўйнашди. Бу бизга маълум қийинчилик яратди. Натижадан қониқдик, аммо ҳали етишмайдиган жиҳатлар бор".

У Родриго, Винисиус ва Беллингем ҳақида ҳам фикр билдириб, уларнинг тезлиги ва дриблинги катта хавф солишини қайд этди:

Винисиус, Беллингем – ажойиб футболчилар. Уларнинг тезлиги катта хавф солади. Шунинг учун олдинги чизиқда қолиб кетмаслик, ҳимояда тинимсиз ишлаш керак. Бизга етишмай турган жиҳатлар бор, уларни яхшилаш лозим".

Холанд ҳақида

Гвардиола Эрлинг Холанднинг ҳолатини шундай изоҳлади:

"Унинг статистикаси гапни ўзи айтади. Бироқ уни ўйинга кўпроқ қўшишимиз зарур. Сўнгги ўйинларда у активликдан тушиб қолди. Уни яна ўйинга тортувчи ечимни топишимиз керак".

Чемпионлар лигаси ҳақида

Мураббий жамоа ҳали Чемпионлар лигасида ғолиблик учун тайёр эмаслигини билдирди:

"Биз ҳали тайёр эмасмиз. Даъвогарлик учун йўл узун. Февралга келиб, янада кучлироқ кўринишда бўламиз".

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Гвардиола "Реал" устидан қўлга киритилган 2:1 ҳисобидаги ғалабани изоҳлади