date

Луис Диас Салоҳ ҳақида илиқ фикр билдирди

Луис Диас Салоҳ ҳақида илиқ фикр билдирди
Собиқ "Ливерпул" ҳужумчиси, ҳозирда "Бавария"да тўп сураётган Луис Диас собиқ жамоа ҳамкасби Муҳаммад Салоҳ ҳақида фикр билдирди. "Салоҳ мен "Ливерпул"га келганимда биринчи бўлиб мени қабул қилган футболчилардан бири эди ва бу жуда ажойиб тарзда амалга ошди.

У ҳар доим энг яхши футболчи, энг яхши инсон бўлишга интилган. У менга катта таъсир кўрсатди", — деди Диас BBC Sportга берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Салоҳ "Ливерпул" таркибидан четлаштирилганди. Бу қарор унинг жамоа ва бош мураббийни ўйин амалиётининг етишмаслиги учун танқид қилган интервьюсидан сўнг қабул қилинган эди.

Жорий мавсумда 33 ёшли Салоҳ барча мусобақаларда 19 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Луис Диас Салоҳ ҳақида илиқ фикр билдирди