
Саудия Арабистонининг "Ал-Аҳли" клуби ҳужумчиси Иван Тони қишки трансфер ойнасида Англия Премьер-лигасига қайтиши даргумон. Бу ҳақда talkSPORT хабар берди.
Манбанинг маълумотига кўра, Тонининг Англияга қайтиши молиявий сабабларга боғлиқ. Ўтган йили футболчи 456 минг евро ҳафталик маош белгиланган тўрт йиллик махсус шартнома имзолаган эди.
Ушбу шартнома солиқдан озод этилган. Аммо Тони Англияга 2026 йилнинг апрел ойигача қайтса, Саудия Арабистонида топган даромадининг ярми, яъни 16 миллион евро миқдорида солиқ тўлашга мажбур бўлади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ "Тоттенҳем", "Эвертон" ва "Манчестер Юнайтед" 29 ёшли футболчини ўз сафига қўшиб олишга қизиқиш билдирётгани хабар қилинган эди. Жорий мавсумда Иван Тони барча мусобақаларда 18 ўйинда майдонга тушиб, 12 та гол урди ва 2 та голли узатма амалга оширди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.