
Мўҳаммад Салоҳнинг "Ливерпуль"даги кунлари тугаётган бўлиши мумкин. Ҳужумчи жамоанинг асосий таркибида кўпинча жой олмаслигидан норози эканлигини очиқ айтган.
Шу сабабли у Чемпионлар Лигаси доирасидаги "Интер"га қарши ўйинда иштирок этмади ва Италияга олиб кетилмади. Салоҳнинг қишки трансферлар вақтида "Ливерпуль"ни тарк этиши эҳтимоли ҳақида гаплар юрибди.
Мерсисайд клуби бунга тайёр бўлиш мақсадида унинг ўрнига ўйинчи излаш ишларини аллақачон бошлаб юборди. Daily Briefing нашрининг хабар беришича, "Ливерпуль" ҳозирда ПСЖ ҳужумчиси Бредли Барколага катта қизиқиш билдирмоқда ва уни анча вақтдан бери кузатиб келмоқда.
Баркола бошқа таклифларга очиқ бўлиши мумкинлиги айтилаяпти. У ПСЖнинг ҳужум чизиғида бир неча рақибларига нисбатан пастроқ ўринда жойлашган.
Transfermarkt маълумотларига кўра, 23 ёшли Бредли Барколанинг трансфер нархи 70 миллион евродан баҳоланмоқда. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.