Реал Мадрид Алонсо тақдирини уч ўйинга боғлади

Мадриднинг "Реал" клуби бош мураббийи Хаби Алонсо истеъфога чиқарилиши мумкин. Бу ҳақда Diario Sport хабар берди.
Маълумотларга кўра, "Реал" раҳбарияти Алонсо учун сўнгги имконият сифатида кейинги учта учрашувни белгилаган. Шунингдек, Чемпионлар лигасидаги "Манчестер Сити"га қарши ўйиндан олдин мураббийга ҳеч қандай ультиматум қўйилмагани таъкидланган эди.
Эслатиб ўтамиз, "Реал" Чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичида "Манчестер Сити"га ўз майдонида 1:2 ҳисобида мағлуб бўлганди. Шунингдек, Ла Лиганинг 15-турида "Реал" "Сельта Виго"га қарши ўйинда 0:2 ҳисобида имкониятни бой берган эди.
2025 йил охирига қадар "Реал" "Алавес", "Талавера" (Испания Кубоги) ва "Севилья"га қарши ўйинларда майдонга тушиши керак. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг