date

Моуриньо Контенинг баҳоналарига қандай жавоб берди?

Моуриньо Контенинг баҳоналарига қандай жавоб берди?
Чемпионлар Лигасида "Бенфика" "Наполи"ни 2:0 ҳисобида мағлуб этди. Ўйиндан сўнг неаполликларнинг бош мураббийи Антонио Конте жамоасининг чарчоқ ҳолатини таъкидлади.

У "Наполи" якшанба куни Италия чемпионатида ўйнаганини, "Бенфика" эса жума куни ўз ўйинини ўтказганини айтиб ўтди. "Бенфика" бош мураббийи Жозе Моуриньо эса ушбу гапларга ўз муносабатини билдирди.

"Бенфиканинг жисмоний ҳолати яхши бўлгани ҳақида гапириш баҳонага ўхшайди. Биз ўйинни тўғри таҳлил қилдик ва керакли қарорларни қабул қилдик", – деди Моуриньо журналистларга.

Чемпионлар Лигаси турнир жадвалида "Бенфика" 6 очко билан 25-ўринда бормоқда. Жозе Моуриньо жамоасининг плей-оффга чиқиш имконияти анча чекланган, чунки январ ойида "Бенфика" "Ювентус" ва "Реал" каби кучли жамоаларга қарши майдонга тушиши керак.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Моуриньо Контенинг баҳоналарига қандай жавоб берди?