date

Синдаров "Freestyle Chess Grand Slam" мусобақасида 4-ўринни эгаллади

Синдаров "Freestyle Chess Grand Slam" мусобақасида 4-ўринни эгаллади

Жорий йилнинг 5–12 декабрь кунлари ЖАРнинг Кейптаун шаҳрида шахмат бўйича нуфузли "Freestyle Chess Grand Slam" мусобақаси бўлиб ўтди. Умумий мукофот жамғармаси 660 000 АҚШ долларини ташкил этган ушбу турнирда дунёнинг етакчи шахматчилари айланма ва нокаут тизимида ўзаро куч синашди. Турнирда 8 нафар гроссмейстер иштирок этди, улар орасида Магнус Карлсен, Фабиано Каруана, Винцент Кеймер ва Жавоҳир Синдаров ҳам бор эди.

Шунингдек, бу турнирда ҳамюртимиз Жавоҳир Синдаров иштирок этишини давом эттирди ва дунёнинг 4-рақамли шахматчиси Винцент Кеймерга қарши 3-ўрин учун баҳс олиб борди. Афсуски, Жавоҳир иккита баҳсда ҳам мағлуб бўлди.

Бироқ, турнирда ўзига муносиб жойни топган Синдаров 4-ўринни эгаллади ва 60 минг АҚШ доллари миқдоридаги мукофотни қўлга киритди.

Турнирда ғолиб бўлган Левон Аронян 200 минг АҚШ доллари, 2-ўринни эгаллаган Магнус Карлсен 120 минг АҚШ доллари, 3-ўринга эга бўлган Винцент Кеймер эса 80 минг АҚШ доллари миқдоридаги мукофотни қўлга киритди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Синдаров "Freestyle Chess Grand Slam" мусобақасида 4-ўринни эгаллади