
Италиянинг "Милан" клуби собиқ спорт директори Ариедо Брайда португалиялик ҳужумчи Рафаэл Леау ҳақида ижобий фикр билдирди. Унинг фикрига кўра, Леау замонавий футбол учун идеал футболчи.
Шунингдек, Брайда клубнинг ҳозирги бош мураббийи Массимилиано Аллегри Леауга ўз маҳоратини оширишда ёрдам бераётганини таъкидлади. "Рафаэл катта футболчи ва Массимилиано Аллегри унинг ўсишида катта ҳисса қўшмоқда.
Леау замонавий футбол учун идеал футболчи. У жуда тезкор, кучли ва рақибларини осонлик билан орқада қолдира олади.
Ҳозирги даврда кўпчилик орқага пас беради, лекин у тўпни олдинга олиб чиқиш қобилиятига эга", - дейди Брайда Tuttosport нашрига берган интервьюсида. Рафаэл Леау "Милан" сафида 2019 йилдан бери тўп сурмоқда.
У бунга қадар ўз ватани Португалияда ва Францияда фаолият олиб борган. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.