
Собиқ "Реал Мадрид" ҳужумчиси Карим Бензема мадридликлар жамоасидаги инқироз ҳақида ўз фикрларини билдирди. У L'Equipe нашрига берган интервьюсида қуйидагиларни таъкидлади: "Жамоага Килиан Мбаппе, Винисиус Жуниор, Жуд Беллингем ва Родриго ўртасидаги ўзаро тушуниш етишмаяпти.
Ҳар бир футболчи ўзининг ролини аниқ билиши керак. Беллингем плеймейкер, ҳужумчи эмас.
Мбаппе ҳужумчи, плеймейкер емас. Винисиус эса чап қанот ярим ҳимоячиси, марказий ярим ҳимоячи эмас.
Агар ҳар бир ўйинчи ўз вазифасини тўғри англаб етган бўлса, жамоа муваффақиятга эришади. Ахир улар дунёнинг энг кучли ўн футболчиси қаторига киради ва бир жамоада ўйнашмоқда." "Реал Мадрид" чоршанба куни Чемпионлар лигаси доирасида "Манчестер Сити"га қарши ўтказилган уй учрашувида 1:2 ҳисобида мағлубиятга учради.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.