
«Милан»нинг собиқ функциялари Арьедо Брайда француз дарвозабони Майк Меньянни сақлаб қолиш клуб учун жуда муҳим эканини айтди. "Меньян жуда харизматик ва майдонда ажойиб ўйин кўрсатмоқда.
У доимо тўп яқинида бўлади. Агар сизга совринлар керак бўлса, Меньян каби дарвозабон керак.
Катта мақсадлари бор клуб бундай футболчиларни ҳар қандай шароитда сақлаб қолиши керак, марҳум Сильвио Берлускони ҳам шундай дейишган эди", – деди Брайда Tuttosport нашрига берган интервьюсида. Эслатиб ўтамиз, Майк Меньян 2021 йилдан бери «Милан» шарафини ҳимоя қилиб келади.
У 2022 йилда клуб билан биргаликда Италия чемпиони бўлган. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.