date

Карим Бензема Зидан ҳақида фикр билдирди


2026-йилги Жаҳон чемпионатидан сўнг Франция терма жамоасининг бош мураббийи Зинедин Зидан бўлиши мумкинлиги ҳақида гап-сўзлар мавжуд. Карим Бензема бу ҳақда L’Equipe нашрига ўз фикрини билдирди.

Унинг айтишича, Зидан бош мураббий сифатида ҳар қандай жамоа билан ғалабага эриша олади. "Агар Зидан бир кун келиб Франция терма жамоасининг бош мураббийи бўлса, у ғалабаларга эришади.

Биз нима бўлишини билмаймиз. Агар Зизу Франция терма жамоасини бошқарса, мен унга энг яхши тилакларни билдираман.

Клуб ёки терма жамоа, фарқи йўқ. У қаерда ишламасин, у ғалаба қозонади, бу жуда оддий.

Албатта, биз доим алоқа қиламиз. ‘Реал’да у мураббий сифатида биринчи даражали эди.

Агар у Франция терма жамоасининг бош мураббийи бўлса, муваффақиятга эришишига шубҳам йўқ", – деди Бензема. Эслатиб ўтамиз, Карим Бензема ҳозирда Саудия Арабистонининг "Ал-Иттиҳод" клубида фаолият юритмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Карим Бензема Зидан ҳақида фикр билдирди