
Манчестер Юнайтед собиқ футболчиси Андрей Канчельскисга ўзига хос совға тақдим этди. Эслатиб ўтамиз, россиялик футболчи 1990-йилларнинг ўртасида сер Алекс Фергюсон бошчилигида манкунианликлар сафида ўйнаган эди.
Канчельскис 11-декабрь куни Манчестер Юнайтеднинг машғулот базасини ташриф буюрди. Клуб унга 1993-йилги ўйин формаси нусхасини совға қилди.
"Катта раҳмат. Бу жуда ажойиб, ажойиб туйғу.
Яхши хотиралар! Мен олдин ҳам айтганман: Манчестер Юнайтеддаги ҳар бир исм катта исм.
Бу ажойиб вақт эди," — дея Канчельскиснинг сўзларини клуб матбуот хизмати келтирди. Манчестер Юнайтед таркибида Канчельскис Англия чемпиони, мамлакат кубоги ва Англия Лига кубоги соҳиби бўлган.
Аввалроқ Канчельскис Эвертон клубини ҳам ташриф буюриб, жамоа бош мураббийи Дэвид Мойес билан учрашишни режалаштираётганини билдирган эди. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.