
Ноттингҳем Форест марказий ҳимоячиси Мурило Лондоннинг Челси ва Мадриднинг Реал клублари трансфер мақсадига айланган. Бу ҳақда Mail Sport хабар бермоқда.
Манбага кўра, бразилиялик футболчи 2026 йилнинг ёзида бошқа клубга ўтишга тайёр. Аммо "Форест" клубини уни сотишга кўндириш учун 62,7 миллион евродан ортиқ суммани таклиф қилиш талаб этилади.
Жорий мавсумда 23 ёшли Мурило барча мусобақаларда 13 та ўйинда майдонга тушиб, битта гол уришга муваффақ бўлган. Мурилонинг "Ноттингҳем Форест" билан шартномаси 2029 йилгача амал қилади.
Transfermarkt портали унинг қийматини 55 миллион евродан баҳоламоқда. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.