date

Ҳакан Чалҳаноғлу жароҳатидан сўнг тикланмоқда


«Интер» жамоаси ярим ҳимоячиси Ҳакан Чалҳаноғлу Чемпионлар Лигаси доирасида «Ливерпул»га қарши ўйинда биринчи бўлимдаёқ алмаштирилган эди. Машҳур журналист Жанлука Ди Марцио хабарига кўра, турк футболчисининг соғлиги яхшиланмоқда.

Чалҳаноғлу А Серия доирасидаги яқинлашиб келаётган «Женоа»га қарши ўйинни ўтказиб юборади. Шундан сўнг унинг ҳолати Италия Суперкубоги олдидан кундан-кунга баҳоланади.

Чалҳаноғлу Италия Суперкубоги ярим финалида «Болонья»га қарши ўйинда майдонга тушиш имкониятига эга. Ушбу ўйин жорий йилнинг 19-декабр, жума куни бўлиб ўтади.

Айни дамда «Интер» Италия чемпионати турнир жадвалида учинчи ўринни эгаллаб турибди.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Ҳакан Чалҳаноғлу жароҳатидан сўнг тикланмоқда