
Украиналик футболчи Михайло Мудрик узоқ муддатли допинг дисквалификацияси сабаб майдонга туша олмаётган бўлса-да, ҳали ҳам матбуот эътиборида қолмоқда. Лондонда ўзининг BMW автомобилида ҳаракатланаётган Мудрик маҳаллий полиция томонидан бир неча бор тўхтатилди.
Октябр ойида у тезлик қоидаларини бузганлиги учун жаримага тортилиб, ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум қилинди. Аммо бу Мудрикни тўхтатмади, у ҳужжатларсиз автомобиль бошқаришда давом этди.
Полиция уни яна тўхтатди ва бу сафар автомобилининг ойналари ҳаддан ташқари қорайтирилганини аниқлади. Шу билан бирга, Мудрик ҳужжатсиз автомобиль бошқараётгани маълум бўлди.
Энди унга жамоат ишлари жазоси белгиланиши мумкин. Инглиз матбуоти бу ҳолатни танқид қилиб, «97 миллион муаммо» деб атаяпти.
Бу эса Лондоннинг "Челси" клуби томонидан Мудрик учун тўланган трансфер суммаcига ишора қилади. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.