
Италиянинг А Сериясида «Кремонезе» ҳужумчиси Жейми Варди ноябрь ойининг энг яхши футболчиси деб топилди. Ушбу мукофот оммавий овоз бериш натижасида тақдим этилган.
Қизиқ жиҳати шундаки, 38 ёшли инглиз футболчиси ноябрь ойида учта ўйинда майдонга тушиб, атиги битта гол уришга муваффақ бўлган. Жейми Варди Италияга 2025 йил ёзида трансфер қилиниб, «Кремонезе» таркибига қўшилган эди.
Овоз беришда Варди «Милан» дарвозабони Майк Меньян, «Интер» ҳужумчиси Лаутаро Мартинес, шунингдек, «Удинезе» ўйинчиси Николо Дзаньоло, «Женоа» аъзоси Лео Эстигора ва «Наполи» вакили Давид Нерес каби футболчиларни орқада қолдирди. Жорий мавсумда Варди Италия А Сериясида жами 10 учрашувда қатнашиб, тўрт марта рақиб дарвозасини ишғол қилган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.