
Чемпионлар лигаси доирасида "Бенфика" "Наполи"ни 2:0 ҳисобида мағлуб этди. Учрашувдан сўнг Лиссабон клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо матбуот анжуманида иштирок этди ва ўз сумкасидан "Наполи" футболчиси Скотт Мактоминайнинг футболкасини олиб кўрсатди.
"Сумка меники. Бу эса Скотт Мактоминайнинг футболкаси.
Мен уни таркибга қўярдим. "Манчестер Юнайтед"да Мактоминай учун Пол Погбани захирага ўтқазганман.
У менга ўз футболкасини совға қилиши керак эди, бу унинг камида қилиши мумкин бўлган иш", – деди Моуриньо. "Бенфика" Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида олти ўйиндан олти очко тўплаб, плей-оффга чиқиш имкониятларини сақлаб қолди.
Январ ойида Моуриньо жамоаси "Ювентус" (меҳмон ўйин) ва "Реал" (уй ўйини) билан баҳс олиб боради. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.