Манчестер Юнайтед Адам Уортон учун 100 млн сарфлаши мумкин

Манчестер Юнайтед жамоаси Кристал Пэлас клубининг 21 ёшли ярим ҳимоячиси Адам Уортонни ўзининг асосий трансфер мақсади сифатида белгилаган. Transfer News Live нашрининг Fichajes маълумотига асосланиб хабар беришича, манкунианликлар бу футболчини январ ойида сотиб олиш учун 100 миллион евро ажратишга тайёр.
Адам Уортонга бошқа йирик клублар, жумладан, Ливерпуль, Манчестер Сити, Челси ва Мадриднинг Реал клуби ҳам қизиқиш билдиришган. Transfermarkt портали маълумотига кўра, ёш иқтидорли футболчининг бозор қиймати 60 миллион еврога баҳоланган.
Ярим ҳимоячининг ҳозирги шартномаси Кристал Пэлас билан 2029 йилнинг ўрталаригача амал қилади. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг