date

Лаутаро Мартинес Барселонага ўтишни хоҳламоқда

Лаутаро Мартинес Барселонага ўтишни хоҳламоқда
Миланнинг "Интер" жамоаси ҳужумчиси ва жамоа сардори Лаутаро Мартинес фаолиятини бошқа топ-клубда давом эттиришни истаётган кўринади. El Nacional нашрининг хабарига кўра, аргентиналик футболчи Роберт Левандовскийнинг "Барселона"даги вориси бўлишга қизиқиш билдирган.

28 ёшли футболчи жорий мавсум якунланганидан кейин Каталония клуби ҳолатини кузатиб боришини маълум қилган. Лаутаро Мартинеснинг "Интер" билан амалдаги шартномаси 2029-йилнинг ўртасига қадар кучга эга.

У 2018-йил ёзидан бери ушбу жамоа шарафини ҳимоя қилиб келади. Аввалроқ, оммавий ахборот воситаларида "Барселона"нинг Левандовский билан хайрлашиш арафасида Лаутарога қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Лаутаро Мартинес Барселонага ўтишни хоҳламоқда