
Манчестер Сити клуби ярим ҳимоячиси Фил Фоден ўтган мавсумда руҳий муаммоларга дуч келган эди. Клуб футболчига бу мураккаб вазиятдан чиқишга ёрдам бериш учун барча чораларни кўрди.
Англия терма жамоаси аъзоси бир нечта психологик тестлардан ўтди ва қийинчиликларни енгиб ўтиш методикаларини ўрганди. Бу ҳақда журналист Жек Гаган хабар бермоқда.
Фоден ва клубнинг биргаликдаги меҳнати ижобий натижалар берди: йил бошида руҳий тушкунликка тушган Фил ҳозирда ўзини бутунлай бошқача ҳис қилаётганини унинг яқинлари таъкидлашмоқда. Жорий мавсумда Фоден 20 ўйинда 9 та гол уриб, 4 та голли узатмани амалга оширган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.