date

Наполи Кобби Майнуни кузатишда давом этмоқда


Манчестер Юнайтед ярим ҳимоячиси Кобби Майну Италия клуби Наполи диққат марказида қолмоқда. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.

Маълум қилинишича, Наполи 20 ёшли ярим ҳимоячини ўз сафига қўшиб олишдан ҳануз манфаатдор, гарчи ёзги трансфер амалга ошмаган бўлса ҳам. Бироқ бу масала Манчестер Юнайтеднинг қарорига боғлиқ.

Қизил иблислар бош мураббийи Рубен Аморим кўплаб футболчилар Африка миллатлар кубогига йўл олаётган бир вақтда ўз таркибини заифлаштиришни истамаётганини таъкидламоқда. Ушбу мавсумда Майну барча турнирларда жами 11 ўйинда майдонга тушиб, бир бор самарали узатма амалга оширди.

Ярим ҳимоячининг клуб билан шартномаси 2027 йилгача амал қилади. Трансфермаркт мутахассислари футболчининг трансфер қийматини 40 миллион еврога баҳолашмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Наполи Кобби Майнуни кузатишда давом этмоқда