date

АПЛ клублари Бавария юлдузи учун 100 млн евро тайёрламоқда


Мюнхеннинг "Бавария" клуби ярим ҳимоячиси Майкл Олисе трансфер бозорида катта қизиқиш уйғотмоқда. Kicker нашри хабарига кўра, бир нечта Англия Премер-лигаси (АПЛ) клублари француз вингири учун 100 миллион евродан кўпроқ маблағ таклиф қилишга тайёр.

Шунингдек, Олисе учун курашга "ПСЖ" ва исми ошкор этилмаган бир испан клуби ҳам қўшилиши мумкин. 24 ёшли футболчи ўтган йил ёзида "Кристал Пэлас" клубидан "Бавария" сафига келиб қўшилган эди.

У билан тузилган шартнома 2029-йилнинг июн ойигача мўлжалланган бўлиб, футболчининг трансфер нархи 130 миллион евро деб баҳоланмоқда. Жорий мавсумда Олисе Германия Бундеслигасида 13 та ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол ва 8 та голли узатмани амалга оширди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » АПЛ клублари Бавария юлдузи учун 100 млн евро тайёрламоқда