Аксель Дисаси Францияга қайтиши мумкин

Аксель Дисаси Францияга қайтиши мумкин
“Челси” марказий ҳимоячиси Аксель Дисаси Франциянинг “Лион” клуби диққат марказига тушди. Бу ҳақда журналист Николо Скира маълум қилди.

Манбалаларга кўра, “Лион” 27 ёшли француз футболчисига қизиқиш билдирмоқда. Дисаси “кўклар”нинг асосий таркибидан четлаштирилгани сабабли Лондондан кетишга тайёрлигини билдирган.

У яқинлашиб келаётган трансфер ойнасида жамоани тарк этишни режалаштирган. Дисаси 2023 йили “Челси” сафига келиб қўшилган эди.

У шу вақтгача жамоа таркибида 61 ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди. Аммо жорий мавсумда ҳимоячи “Челси” асосий таркибида бирор марта ҳам ўйнамаган.

Футболчининг клуб билан тузган шартномаси 2029 йилгача амал қилади. Трансфермаркт портали маълумотларига кўра, унинг трансфер қиймати 15 миллион евроға баҳоланмоқда.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар