date

Интер ва Ювентус Малиновскийга қизиқиш билдирмоқда


Генуянинг "Женоа" клуби ярим ҳимоячиси, 32 ёшли украиналик футболчи Руслан Малиновский жорий мавсум якунида жамоани тарк этиши мумкин. Бу ҳақда журналист Бен Жейкобс ижтимоий тармоқлар орқали хабар берди.

Журналистнинг маълум қилишича, тажрибали футболчига Миланнинг "Интер" ва Туриннинг "Ювентус" клублари қизиқиш билдирмоқда. Руслан Малиновский эса Италиянинг А Сериясида фаолиятини давом эттиришга тайёр.

Малиновский жорий мавсумда А Сериядаги 12 ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол ва 1 та голли узатма амалга оширди. Украиналик футболчининг "Женоа" билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ёзигача амал қилади.

Унинг трансфер қиймати 2,5 миллион евро этиб белгиланган.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Интер ва Ювентус Малиновскийга қизиқиш билдирмоқда