
Лондоннинг "Арсенал" жамоаси бош мураббийи Микел Артета швед ҳужумчиси Виктор Дёкерешнинг клубга мослашуви ҳақида ўз фикрларини билдирди. "Дастлаб у мослашиш учун вақт талаб қилди, чунки бу бошқа лига, бошқа талаблар.
Ҳозир эса у ўз ўйинини топмоқда. Голлар келади ва биз ундан жуда мамнун бўламиз", – деди Артета журналист Фабрицио Романо билан суҳбатда.
Эслатиб ўтамиз, "Арсенал" ёзги трансфер ойнасида Виктор Дёкереш учун қарийб 66 миллион евро тўлаган эди. Швед ҳужумчиси "канонирлар" сафида жами 18 ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол уришга муваффақ бўлди.
Дёкереш "Арсенал" билан 2030 йилнинг июн ойигача шартнома имзолаган. Трансфермаркт портали маълумотларига кўра, футболчининг қиймати 70 миллион еврога тенг.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.