
"Интер Майами" клуби ярим ҳимоячи Родриго де Паулнинг трансфер ҳуқуқини сотиб олди. Бу ҳақда МЛС лигасининг расмий сайтида хабар берилди.
Тез орада "Интер Майами" расмий баёнот билан чиқиши кутилмоқда, унда 31 ёшли футболчи билан тузилган шартноманинг муддати ҳақида маълумот берилади. Ёзги трансфер ойнасида "Интер Майами" аргентиналик футболчини Мадриднинг "Атлетико" клубидан ижарага олган эди.
Ўшандан бери де Паул МЛС чемпионатида 23 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 7 та голга ассистентлик қилди. Шунингдек, "Интер Майами" яқинда МЛС кубогини қўлга киритди.
Финалда Лионел Месси, Родриго де Паул ва жамоа бошқа аъзолари "Ванкувер" клубини 3:1 ҳисобида мағлубиятга учратди. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.