Forbes: Роналду дунёнинг энг кўп маош оладиган спортчиси

  • 3-02-2017, 23:25
  • 1 746
  • Спорт
  • Forbes: Роналду дунёнинг энг кўп маош оладиган спортчиси

    Мадриднинг “Реал” клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду дунёнинг энг кўп маош оладиган спортчиси сифатида тан олинди. Бу ҳақда Forbes журнали хабар тарқатмоқда.

    Нашрда келтирилишича, Португалия терма жамоаси етакчиси йилига 88 миллион доллар ишлаб топади. Шунингдек, ушбу рўйхатда иккинчи ўринни 81,4 миллион доллар билан “Барселона” етакчиси Лионель Месси эгаллаб турибди.

    Қайд этиш жоиз, ушбу рўйхатда кучли 20 таликдан футболчилар орасида фақатгина Роналду ва Месси ўрин олган.

    » » Forbes: Роналду дунёнинг энг кўп маош оладиган спортчиси