date

Бернарду Силва: 'Ютасан ёки кетасан, бу ҳақиқат'

Бернарду Силва: 'Ютасан ёки кетасан, бу ҳақиқат'
"Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Бернарду Силва жамоанинг мукофотлар учун кураши ҳақида ўз фикрларини билдирди.

 "Мукофотлар – бу бизнинг асосий мақсадимиз. Бу жуда муҳим, чунки бизнинг клубимизда ғалабага эришмаслик қабул қилинмайди. Агар ютмасангиз, клуб қарорлар қабул қилади ва бу меҳнатнинг бир қисми ҳисобланади.

Ютасан ёки кетасан – бу ҳақиқат. Агар "Манчестер Сити" сафида ўйнашни хоҳласангиз, ютишингиз керак.

Агар ютмасангиз, бу ерда ўйнашга лойиқ эмаслигингизни англатади. Шунинг учун биз доим босим остидамиз, лекин бу яхши босим ва биз уни қабул қиламиз", – деди Силва BBC Sportга.

"Манчестер Сити" навбатдаги учрашувини 14 декабрь куни сафарда "Кристал Пэлас"га қарши ўтказади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Бернарду Силва: 'Ютасан ёки кетасан, бу ҳақиқат'