
Мохамед Салоҳ “Ливерпул”нинг “Брайтон”га қарши бўлиб ўтадиган навбатдаги учрашуви рўйхатига киритилди. Бу ҳақда таниқли инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.
33 ёшли вингер аввалги Чемпионлар лигаси учрашувида, яъни “Интер”га қарши ўйинда (1:0) майдонга тушмаган эди. Бунга Салоҳнинг клуб ва бош мураббий Арне Слотдан норози эканини билдирган интервьюси сабаб бўлган эди.
“Ливерпул” бош мураббийи Арне Слот 12 декабр куни футболчи билан суҳбат ўтказишини ва унинг келажаги борасидаги вазиятни аниқлаштиришини маълум қилган эди. Кўриниб турибдики, томонлар ўзаро келишувга эришган.
Жорий мавсумда Мохамед Салоҳ 19 та учрашувда майдонга тушиб, 5 та гол урган ва 3 та голли узатма амалга оширган. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.