date

Реал ҳужумчиси Гонсало Гарсия бешта клубни қизиқтирди


Реал Мадрид ҳужумчиси Гонсало Гарсия жорий мавсумда кам ўйин амалиётига эга бўлмоқда. 21 яшли футболчи қишки трансфер ойнасида «Реал»ни тарк этиб, мунтазам ўйин амалиётига эга бўладиган клубга ўтиши мумкин.

Transfer News Live нашри Marca манбасига таяниб хабар беришича, Гарсия хизматларига бешта клуб қизиқиш билдирмоқда. Бу клублар қаторига «Астон Вилла», «Лидс», «Брайтон», «Вулверхэмптон» ва Германия Бундеслигасидан «Айнтрахт Франкфурт» киради.

Transfermarkt портали маълумотларига кўра, Гарсиянинг трансфер қиймати 15 миллион евроға баҳоланган. 2025/2026-йилги мавсумда Гарсия «Реал» сафида 14 ўйинда майдонга тушган, бироқ бирорта ҳам гол ура олмаган.

Аммо ёзда бўлиб ўтган Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида у 6 учрашувда 4 гол уришга муваффақ бўлганди.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Реал ҳужумчиси Гонсало Гарсия бешта клубни қизиқтирди