
Франциялик дарвозабон Майк Меньян Италия А Сериясида ноябрь ойининг энг яхши футболчиси деб топилди. Унинг энг ёрқин ўйини 23-ноябрь куни "Милан" ва "Интер" ўртасидаги дербида бўлди.
Ушбу учрашувда Меньян "Интер" футболчиси Ҳакан Чалҳаноғлу томонидан амалга оширилган пенальти зарбасини қайтариб, жамоасига ғалабани сақлаб қолди. Ҳозирда "Милан" бош мураббий Массимилиано Аллегри қўл остида Италия чемпионати турнир жадвалида етакчилик қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Майк Меньян 2021-йилда Франциянинг "Лилл" клубидан "Милан"га ўтаётган эди. У Италиядаги илк мавсумидаёқ Скудетто соҳибига айланган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.