date

Костас Цимикас январда Ливерпулга қайтиши мумкин


Римнинг "Рома" клуби чап қанот ҳимоячиси Костас Цимикаснинг ижарасини муддатидан олдин бекор қилишни кўриб чиқмоқда. Римликлар 29 ёшли футболчини август охирида "Ливерпул"дан ижарага олган эди.

Инсайдер Николо Скиранинг хабарига кўра, "Рома" бош мураббийи Жан Пьеро Гасперини грек футболчисининг ўйинидан норози. Шу сабабли, ижара шартномаси январда бекор қилиниши эҳтимоли юқори.

Костас Цимикас жорий мавсумда "Рома" сафида 11 ўйинда майдонга тушиб, атиги битта самарали ҳаракат амалга оширган. "Ливерпул" ҳам футболчига катта умид боғламаслиги боис, қишки трансфер ойнасида унга янги клуб топишга ҳаракат қилмоқда.

Трансфермаркт портали Цимикаснинг трансфер қийматини 18 миллион евро деб баҳоламоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Костас Цимикас январда Ливерпулга қайтиши мумкин